Ўзбек мухолифатчилари веб саҳифаси хакерларнинг «порно» ҳужумига учради


Ўзбекистон Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) сайти хакерлар ҳужумига учраши натижасида, Интернетда бораётган виртуал президент сайлови ҳисоблагичи ишдан чиқди. Ташкилот матбуот котиби Улуғбек Бакировнинг Озодликка айтишича, комиссия веб саҳифаси "ёвуз кучлар" томонидан навбатдаги хакерлик ҳужумига учраган.
Унинг айтишича, "афтидан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан уюштирилган хакерлик ҳужуми" натижасида ВСК веб саҳифасига "порно видеолар" қўйиб ташланган.

ВСК веб саҳифаси — saylov2015.org Ўзбекистонда 29 мартга белгиланган президент сайловига параллел равишда муҳожиратдаги бир гуруҳ ўзбекистонлик фаоллар томонидан таъсис этилган.

ВСК масъулларига кўра, веб саҳифа билан бир қаторда ВСК имейл манзили ҳам якшанба кунидан буён очилмаётир.

Ўзбекистон президент сайловига параллел равишда глобал тармоқда ўтказилаётган сайловда иштирок этиш учун Виртуал сайлов комиссияси томонидан 12 номзод рўйхатга олинган эди.

Оставьте ответ

Ваш электронный адрес не будет опубликован.

Ты бот,чё ли? *