Секс, эркаклар ва тақдирлар: Аёл аёлни жинсий зўрлаши мумкинми?.. – BBC Uzbek


Бир эмас, олти аёл худди шундай айблов билан эркак яқинлари қилган жиноят учун ҳибсга олинишган.

Бирор бир маҳкамасиз қамоққа ташланишган.

Сўз эса, Мадагаскар марказидаги қамоқхона ҳақида кетмоқда.

Бу ердаги маҳбусалар эркакларининг қилмишига бош қўшганликда айбланишган.

Ёки уларнинг ниятидан бохабар эканликда гумон қилинишган.

Ҳаттоки, бунга иқрор бўлишлари учун калтакланишган.

Айримларининг бу ерга ташланганига ойлар, бошқалариникига эса, йиллар бўлган.

Битта жиноят учун ҳатто ўнлаб кишилар ҳибсга олинишган.

Баъзи бир аёллар эса, ёш-ёш гўдаклари билан бу ерга ташланишган.

Бирор бир маҳкамасиз умрларини ана шу қамоқхонада ўтказишга мажбур бўлишмоқда экан.

Би-би-си “100 аёл” лойиҳаси доирасида ана шу қамоқхонага бориш, кириш ва у ердагилар билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

Тафсилотлари видеолавҳамизда, томоша қилинг ва ўз фикрингизни билдиринг. Фикрларингиз учун аввалдан раҳмат.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Перейти на Главную

16 Комментарии
  1. Lema Lemov говорит

    Aka kanaliz yopilip ketmasin seks korsatorip

  2. Привет всем говорит

    Узбекистон билан бу давлатларни тенглаштирманглар.

  3. Каим Равшанов говорит

    Узбекистон бундан минг марта яхши

  4. ВОИН КАЗАХСТАНА говорит

    Астағфируллах

  5. Feruza говорит

    Lanatlar bolsin bunday davlatga

  6. Умида Мамажанова говорит

    тез утказябсиз езувларни укиб улгирмаябман

  7. Samsung Galaxe говорит

    Товба ишонгинг келмайди. Нахотки шу ходисалар шу кунда 21 асрда содир булаётган булсая …. инсон кадри йук умуман !!!
    Агар Узбекистонда халк илмсиз ва хак хукукини талаб килиш нима эканлигини билмай боравераркан, якин 20 — 25 йилда бизни корни катта оркаси катта хокимларимиз ва бошка калон калон амалдорлар халкимизни бундан да баттар ахволга солиши тайин. Шундай холатгача етиб бормаслиги учун бугун биз кузимизни очишимиз керак. Ёлгон фантастик курук гапларга эмас, реал хаётга бокиб келажак учун бугун харакат килишимиз керак. Келажак авлодни илмли килиб тарбиялаш керак. Халк , хар бир одам уз хукуки учун курашиши керак. Хеч кимга халкни бехурмат килишига, конунларни бузишига йул куймаслик керак. Конунга амалда хамма буйсуниши керак, хох у хоким булсин, ёки прокурор , ёки бошка бир амалдор. Ушанда бизни халкимиз хам гарб давлатларидагидек, ёки бошка тараккий этган мамлакатлар ахолиси каби яхши яшаш шароитига эга булиши мумкин ва инсонлигини хис килиб яшаши мумкин булади. Лекин хуп деб карсак чалиб , хамма нарсага куз юмиб юраверсак, келажагимиз худди шу видео лавхадагидек ва ундан баттар ахволга тушиб колиши тайин.

    1. Ulug'bek Orolov говорит

      Kerak kerak bilan ish bitmaydi temboliy kamentaryada!

    2. Мария Максимова говорит

      Нимасини айтасиз мен хам сизга ухшаб илмли булайлик десам кеча роса мен Билан биттаси тортишди ютубда

  8. MR DJOKER говорит

    Xa yer yuzida xaqiqat anqovni urug’i bulib bormoqda

    1. Dilmurodjan Andijanski говорит

      Ulug’bek Orolov куш

    2. Ulug'bek Orolov говорит

      Anqov nima o‘zi o‘simlikmi yo hayvon ANQOVNI URUG‘I🤔🤔

  9. PLAYTV uz говорит

    Бу мавзудан максад битта гомосе…ализмни таргиб килиш, бир кун сенлар хам улим тушагида ётган пайтинг тушунасан журналистлар.

  10. мими игры говорит

    Вой бунакаларни курсатманг э бизга кизми шу сиз журналистларга кизикдур.Тошнит Курмадим битта очдм йупдм уже афти айтип турипти бу ифлос видео наверное,да ещё овкатланишим кк томогим тушди э мусулмонларга хос нарсалар куйинглар.Шу интиресноми кошмар наверное.

  11. S Umarov говорит

    Исломдан бошқа ҳар қандай жамиятда аёллар ҳуқуқи поймол қилинади. Аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқли, деб бонг ураётган давлатларда ҳам буни яққол кузатиш мумкин.
    Ҳиндларда ҳозиргача ўлган эрига аёлини қўшиб ёқмш бор, Ўрта асрларда Европада аёлларни инсон тоифасидан чиқариб, уларни шайтон деб қараганлар. Ислом келгунича жоҳилият даврида араб мушриклари ўз қизларини тириклайин кўмганлар.
    Агар демократияни ҳамманинг ҳуқуқини ўзига бериш, ва мукаммал ва фаровон ҳаёт деб тушунадиган бўлсак, Ислом энг катта «демократия» бўлар эди.
    Валлоҳу Аълам.

  12. абс 0102 говорит

    Аднин сизга илтимос мавзуни озгартиринг ва бош иловани эам нима кераги бор буни

Оставьте ответ

Ваш электронный адрес не будет опубликован.

Ты бот,чё ли? *

This website uses cookies to improve your experience. We'll assume you're ok with this, but you can opt-out if you wish. Accept Read More